Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ термаси Олимпиадада ишончни оқламади - Washington Post
The Washington Post газетаси АҚШ терма жамоаси Олимпиада-2018да америкалик ишқибозлар ишончини оқламагани ҳақида сўз юритилган мақола эълон қилди. Мақолада айнан ишонч ҳақидаги сўзлар сарлавҳага олиб чиқилган, деб хабар беради ТАСС.
«АҚШ терма жамоаси бу қишки Ўйинларни 23та медаль билан якунлади. Бу 1998 йилдан бери энг паст натижа бўлди, ўшанда америкаликлар спортчилар уйга 13та медаль билан қайтишган.
Улар Сочида 28 та ва 2010 йили Ванкуверда 37 та медални қўлга киритди. Пёнгчангда уч мамлакат уларни жамоавий ҳисобда ортда қолдирди - Норвегия (39), Германия (31) ва Канада (29)», - дея ёзилган газетадаги мақолада.
Эслатилишича, Жанубий Кореяга қишки Ўйинлар тарихидаги энг кўп сонли терма жамоа йўл олганди – 241 спортчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норвегия қишки Олимпиадалардаги медаллар сони бўйича янги рекорд ўрнатгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025