Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда Микки Мауснинг рекорд баландликдаги гулли ҳайкали қад кўтарди
Дисней мультқаҳрамони Микки Мауснинг гуллардан ясалган энг баланд ҳайкали Дубайда қад кўтарди. Khaleej Times нашри шу ҳақида хабар берди.
Микки Маус ҳайкалининг гулли шакли Dubai Miracle Garden боғида машҳур мультфильм қаҳрамонининг 90 йиллик юбилейи шарофати билан пайдо бўлди. Унинг баландлиги 18 метрни ташкил қилади, "гулли" Микки Маус 100 минг гул ва ўсимликдан яратилган бўлиб, 35 тонна оғирликка эга.
Нашрда ёзилишича, Миккининг ушбу гулли шакли Гиннеснинг Рекордлар китобига энг баланд гулли ҳайкал сифатида киритилади. 100 кишидан иборат дизайнер ва муҳандислар уни ясаш учун 45 кун сарфлашди.
Мавзуга оид
19:56 / 13.05.2025
Италиялик ижодкорнинг кўринмас ҳайкали 18 минг долларга сотилди
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
11:03 / 26.03.2025