Фан-техника | 17:15 / 26.02.2018
7686
2 дақиқада ўқилади

«Мегафон» ва «Билайн» эгаси муҳим келишувни якунлади

Фото: Вести

Россиянинг «Мегафон» ва Veon ҳолдинги («Билайн» бренди) «Евросеть» тармоғи бизнесини ажратиб олиш бўйича келишувни якунлади, деб хабар бермоқда vc.ru операторлар вакилларига асосан.

«Вымпелком» «Евросеть»нинг тахминан 1800 та чакана салонларини харид қилди ва «Мегафон»га тахминан 20 млн доллар тўлаб берди. Бу ритейлернинг қопланмаган қарз мажбуриятларидаги ўз улушини тўлдириш учун керак эди. «Мегафон» «Евросеть» акцияларининг 50 фоизини олди ҳамда компаниядаги улушини 100 фоизга етказди.

Эслатиб ўтамиз, «Мегафон» ва «Вымпелком» «Евросеть» бизнесини ажратиб олиш тўғрисида 2017 йилнинг июлида келишиб олди. Бунга қадар улар тармоқда 50 фоизлик улушга эгалик қилган.

«Мегафон»дан маълум қилишларича, «Евросеть» брендини сақлаб қолиш режалари бор, бироқ бошқа воқеалар ривожи ҳам истисно этилмади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид