Фан-техника | 23:31 / 26.02.2018
8911
2 дақиқада ўқилади

Илк электрон юк машинаси 1,5 йилга етмай харажатларни қоплаши тахмин қилинди

Фото: CleanTechnica

Юк машинасининг тақдимот маросимида у нафақат самарали энергия сарфлаш ҳисобига, балки арзон хизматлар туфайли ҳам тежамли экани қайд этилди. DHL'да бу сўзларни ишончли деб баҳолаб, Tesla Semi 1,5 йилдаёқ даромад келтиради деган хулосага келишди. Сlean Technica шу ҳақида хабар берди. 

DHL транспорт йўналиши президенти Жим Монкмайер харажатларни қоплаш деганда юк машинаси камомад келтирадиган эмас, фақат тежайдиган даврни назарда тутаётганини айтди. Хариддан 1,5 йил ўтиб Semi'дан фойдаланиш фақат фойдага олиб келади. 

Монкмайер шунчаки электродвигатель ва дизелли куч қурилмасини таққослашни таклиф қилади. Фақат қурилмага қараб электродвигателнинг хизмат кўрсатишда арзонроққа тушаётганини билиш мумкин. Унда деталлар камроқ, айниқса, тез ишдан чиқишга мойил деталлар. 

DHL биринчилар қаторида 10 та Semi юк машинасига буюртма берди. Компания биринчилар қаторида ушбу моделларни қўлга киритади — бу икки компания тест дастурларининг бир қисми. Tesla акс алоқани ҳис қилади, DHL эса электр юк машиналаридан фойдаланиш самаралими ёки йўқ - баҳолайди. Режага кўра, тестлардан сўнг DHL юк машиналари партиясига катта буюртма беради. 

Бу ҳозирча назарий тахминларгина, холос. Компаниялар эндигина амалий синовларга ўтишади. Бироқ Маскнинг сўзлари дизель ёнилғиси қимматлашуви билан бирга тобора кўпроқ аҳамият касб этмоқда. Илон Маск ҳар бир миль 20 фоизга арзонроқ бўлиб боришига ваъда берган. Тармоқда эса юк машинасининг юқори самарадорлигини исботловчи видеолар пайдо бўла бошлади.

Мавзуга оид