Фан-техника | 21:30 / 27.02.2018
7580
1 дақиқада ўқилади

Сунъий интеллект ҳуқуқшуносларни ортда қолдирди

Фото: Fotolia

Ҳуқуқий билимлар танловида сунъий интеллект нуфузли юридик фирмаларнинг 20 нафар ҳуқуқшуносини ортда қолдирди. 

Танлов давомида ҳуқуқшунослар маълумотларни тарқатмасликка доир бешта турли шартнома билан танишиб чиқишди. Улар юридик нуқтаи назардан шубҳали шартнома пунктларини қайд этишлари керак бўлди. Тўғри танлов учун балл қўшиб борилди.

Ҳуқуқшуносларнинг беш вазифа бўйича ўртача балли 85 фоизни ташкил қилди. LawGeex фирмаси томонидан ишлаб чиқилган алгоритм эса 94 фоизни қайд этди. 

Inverse нашрида хабар берилишича, танловда иштирок этишдан авввал алгоритм уч йил давомида ўн минг шартнома мисолида ўргатилган.

Мавзуга оид