Жамият | 19:20 / 28.02.2018
6965
1 дақиқада ўқилади

Бэтмен ҳақидаги фильмлар продюсери 104 ёшида вафот этди

Бэтмен ҳақидаги деярли барча фильмлар продюсери Бенжамин Мельникер 104 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Deadline хабар тарқатмоқда.

Мельникер «Бэтмен» (Batman), «Бэтмен: Ибтидо» (Batman Begins), «Қора рицарь» (The Dark Knight), «Адолат лигаси» (Justice League) фильмларида ишлаган.

Бундан ташқари, у «Аёл-мушук» (Catwoman) ва «Константин: Зулмат ҳукмдори» (Constantine) картиналарига продюсерлик қилган.

Мельникер MGM студиясига 1939 йилда келган, у Ҳолливуднинг олтин асрларида яшаган. Уни «MGM шери» деб аташарди.

Мавзуга оид