Москва вилоятида Бэтмен кийимидаги шахс 50 га яқин жиноятни фош қилишда ёрдам берди

Google image
Москва вилоятининг Химки шаҳрида Бэтмен кийимидаги номаълум шахс полициячиларга жиноятчилар билан курашишда ёрдам бермоқда. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари унинг ёрдамида наркосавдо, талончилик, ўғрилик каби 50 га яқин жиноят фош қилинганини тан олмоқдалар. Полиция ноодатий ёрдамчига миннатдорчилик билдирмоқда, бироқ бунга муккасидан кетмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда "360" телеканали хабар бермоқда.
"Бу одам 40-50 га яқин ҳибсга олишлар ўтказган, улар бўйича, асосан гиёҳванд моддаларни ноқонуний айлантириш бўйича, жиноий ишлар қўзғатилган. Федерал хавфсизлик хизмати вазиятида бизга ундан унча ёрдам йўқ. Биз бу ҳолат қандайдир оммавий ғалаёнларга олиб келмаслиги учун барчасини назоратда ушлаб турибмиз. Агар бизда кўплаб қаҳрамонлар пайдо бўлса, кўплаб муаммо юзага келади", деб айтди ФХХнинг Владислав исмли ходими.
Маҳаллий Бэтмен машҳурлашиб кетиб, жамоатчилик эътиборига тушди. Твиттерда янги қаҳрамон ёвузлик билан курашиш ниятидалигини билдирган. Интернетда у наркопритонни "босаётгани" видеоси ҳам пайдо бўлган. Видеода у наркопритонга тутун шашкаси отиб, ғойиб бўлганини кўриш мумкин.
"Унинг костюми буюртма билан тикилган, унга келлар пластиналар ўрнатилган. Яъни бу одам яхшилаб тайёргарчилик кўрган. Мен ўз гуруҳимда одамлар бунга қандай муносабатда эканликларини билиш учун сўровнома ўтказдим. Одамлар бунга ҳақиқатда қизиқмоқдалар ва бизнинг Бэтмендан янги қаҳрамонликлар кутиб қолмоқдалар", деб айтди ижтимоий тармоқдаги "Типичние Химки" гуруҳи раҳбари Никита Белугин.
Мавзуга оид

22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди

17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти

08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

18:39 / 27.03.2025