Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Uzbek Tigers» - «Colombia Heroicos» жанг олдидан расмий тадбирлар. Фотогалерея
Бокс бўйича «Uzbek Tigers» жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) мусобақалари доирасида VIII мавсум учинчи жангини Колумбиянинг «Colombia Heroicos» жамоасига қарши рингга кўтарилади.
1 март куни «Универсал» спорт саройида бўлиб ўтадиган жанглар олдидан Тошкентдаги City Palace меҳмонхонасида ҳар иккала жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Анжуманда ҳар иккала жамоа аъзолари эртанги баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Матбуот анжуманидан сўнг расмий вазн ўлчаш маросими ўтказилди.
Ушбу баҳсда қуйидаги жуфтликлар ғолиблик учун рингда кураш олиб боришади:
«Uzbek Tigers» ва «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасида Тошкентда бўладиган баҳсларда қуйидаги жуфтликлар жанг олиб боришади.
-52 кг: Худойназар Файзов — Кейбер Авила
-60 кг: Шунқор Абдурасулов — Дуван Зулета
-69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Александер Рангел
- 81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Диего Мотоа
+ 91 кг: Баҳодир Жалолов — Кристиан Салседо
Қуйида расмий тадбирдан олинган фотогалерея билан танишиб олишингиз мумкин.
Суратлар муаллифи: Исроил Мадримов
Эслатиб ўтамиз, AIBA томонидан ташкил этилган турнирнинг бу йилги баҳсларида жамоалар уч минтақага бўлинган ҳолда ўзаро куч синашмоқда. «Uzbek Tigers» истисно тариқасида Америка минтақаси жамоалари орасидан жой олган. Ўзбекистонлик боксчилар гуруҳда «Cuba Domadores», «Colombia Heroicos» ва «Caciques de Venezuela» жамоаларига қарши баҳс олиб боришмоқда.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025