Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс. Ўзбекистон - Колумбия 4:1 (видео)
WSB мусобақасининг 2-турида «Cuba Domadores» клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, океан ортидаги мағлубият аламини олган «Uzbek Tigers» энди «Colombia Heroicos» боксчиларини шу ҳисобда енгди.
Тошкентдаги Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида бўлиб ўтган бокс кечасининг охирги жангида +-91 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Баҳодир Жалолов хотиржамлик билан ғалабани ўзиники қилди.
Кристиан Салседога қарши 5 раунд давом этган жанг якунида барча ҳакамлар бир овоздан Баҳодир Жалоловнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини эълон қилишди.
Шу тариқа, бу оқшомда рингга чиққан 5 нафар ўзбекистонлик боксчининг 4 нафари ғолиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон Худойназар Файзов колумбиялик Кейбар Авилага мағлуб бўлган бўлса, -60 кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов Дуван Зулета устидан техник нокаут билан ғалаба қозонди.
-69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Маҳмуд Ғоипов Александер Рангел ҳеч қандай имконият қолдирмаган бўлса, -81 кг вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев Диего Мотоани таслим этди.
Ўзбекистонлик спортчилар 3-турда ҳам ғалабага эришиб, гуруҳдаги вазиятни ўнглашга муваффақ бўлишди.





Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025