Жамият | 11:11 / 03.03.2018
17726
1 дақиқада ўқилади

Хусусий тадбиркор турмуш ўртоғига пичоқ урди

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, Юқоричирчиқ туманида 12 февраль куни соат 17.00ларда Миробод кўчасида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1975 йилда туғилган О.Ҳ. уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи М.Н.нинг елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада М.Н. касалхонага ётқизилган. О.Ҳ. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид