Жаҳон | 20:00 / 04.03.2018
47065
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг катта йўловчи самолётининг довул вақтида қўндирилиши видеога муҳрланди     

Фото: youtube\flugsnug

Интернетда Emirates авиакомпаниясининг А380-800 самолётларининг Бирмингем аэропортига 1 ва 2 март кунлари қўндирилиши видеоси пайдо бўлди.

Роликка берилган изоҳда айтилишича, лайнерларнинг қўндирилишини нафақат кучли шамол, балки қўниш полосасининг ҳўллиги қийинлаштирган. Учувчиларга, шунингдек, кучли қор ҳам халақит қилган. 

Охирги кунлар Европада совуқ ҳаво ҳукм сурмоқда. У маҳаллий матбуотда “Шарқдан келган йиртқич” деб ҳам номланди. Буюк Британияда об-ҳаво шароитлари антициклон Атлантикадан келган “Эмма” довули билан тўқнаш келгани сабабли ҳам мураккаблашган. 

Airbus A380 самолёти дунёдаги энг катта йўловчи самолёти ҳисобланади. У 15 минг кмдан кўпроқ масофаларга қўнишсиз парвозларни амалга ошира олади ва 853 йўловчини сиғдира олади.

Мавзуга оид