Исроил ва АҚШ ракеталарга қарши мудофаа тизими кучларининг машғулотлари бошланмоқда
4 март куни минглаб ҳарбийлар иштирокида Исроил ва АҚШ ҳаво ва ракета ҳужумларига қарши мудофаа тизими кучларининг қўшма машғулотлари бошланади. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу машғулотлар 2001 йилдан бери ўтказиб келинади ва Исроилда 9-марта бўлиб ўтади. Ҳарбийларнинг айтишича, машғулотлар режага кўра амалга оширилмоқда ва муайян геосиёсий воқеа билан боғланмаган, бироқ ракета хавфларининг бутун спектрига қарши ўзаро ҳаракатларни машқ қилишга имкон беради.
“Машғулотларда Европада жойлаштирилган 2,5 минг америкалик ҳарбий ва Исроилнинг РҚМ кучлари, логистика, тиббий ва бошқа бўлинмаларидан 2 минг ҳарбий иштирок этади”, деб айтилган баёнотда.
Машғулотлар вақтида Исроилда мавжуд бўлган барча зенит-ракета мажмуалари – Patriot, "Хец", "Темир гумбаз" ва "Довуд палақмони"ни қўллаш мўлжалланмоқда.
Машғулотларнинг асосий қисми 4-15 март кунлари бўлиб ўтади, баъзи тадбирлар ой охиригача давом этади.