Жаҳон | 23:40 / 06.03.2018
21745
1 дақиқада ўқилади

Хитойда аэропорт томи ва “Эйфел минораси” шамол томондан қўпориб юборилди (видео)

Хитойнинг Наньчан шаҳрида кучли шамол савдо маркази олдида ўрнатилган Эйфел минорасининг нусхасини суриб кетди. Бу ҳақда UPI портали хабар бермоқда. 

Воқеа гувоҳи томонидан олинган роликда ерга маҳкамланмаган минора марказ олдидаги майдон бўйлаб суриб кетилгани кўриш мумкин. Минора баландлиги неча метрлиги номаълум, бироқ у ён-атрофда ўсувчи дарахтлардан 2 марта баландроқлигини кўриш мумкин.

Шунингдек, шамол Наньчан аэропорти томини қўпориб юборган. Видеода том бўлаклари машиналар устига тушаётганини кўриш мумкин. Бино ичида олинган видеода эса одамларнинг бақир-чақирларини эшитиш мумкин. Том қулаши оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

ОАВ маълумотларига кўра, шамол тезлиги 30 метр/сониягача етган, бу эса кучли шторм ва довулдан (32 метр/сониядан юқорироқ) бир поғона пастроқ тоифага баробардир. 

Мавзуга оид