Футболчига фамилиясини айтгани учун қизил карточка кўрсатилди
Англиянинг Жанубий Миллий Лига (6-лига) вакиллари «Хемел Хэмпстэд Таун» ва «Ист Туррок Юнайтед» ўйинида қизиқ воқеа юз берди.
80-дақиқада, ҳисоб мезбонлар фойдасига 2:0 бўлиб турганида, уларнинг футболчиси, «Арсенал» тарбияланувчиси Хершел Санчес Уотт ҳакамдан огоҳлантириш олди.
Ҳакам ўйинчининг футболкасида фамилияси ёзилмагани сабабли, ундан исми-шарифини сўраган. Футболчи Уотт (Watt), деб жавоб берган. Ҳакам эса бу жавобни инглизчадаги «нима?» (What) сўзига ўхшатиб, яна бир марта сўраган. Футболчи бир неча марта Watt, Watt деб такрорлаган. Ҳакам ўзини мазах қиляпти деб ўйлаб, футболчига иккинчи сариқ картани кўрсатиб, уни майдондан четлатган.
Шундан сўнг, «Хемел Хэмпстэд» сардори Жордан Паркс ҳакам олдига келиб, вазиятни тушунтирган. Рефери нима бўлганини англаганидан сўнг, қизил картани бекор қилиб, Уоттдан узр сўраган.
Мавзуга оид
15:52 / 10.11.2024
«Арсенал»да ҳам инқироз. Бунинг сабаблари нимада?
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024