Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ қутқарувчилари экшн-камералар билан таъминланади
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари март ойининг охиригача қутқарув ишларини олиб бориш жараёнларида ўз ҳаракатларини қайд этиш имконини берувчи «Экшн» камералари билан таъминланади, деб хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.
Ушбу янгилик қидирув-қутқарув жараёнларини ва бошқа ишларни амалга оширишда қутқарувчиларнинг ҳаракатларини таҳлил қилишга, уларнинг хатосини аниқлашга ёрдам бериб, бу ўз навбатида келгусидаги тадбирларни бехато ва самарали бажариш чораларини кўриш имконини беради.
Андижон, Бухоро, Наманган, Тошкент вилоятлари қутқарув тузилмалари «Экшн» камераларидан фойдаланишни бошлашди. Ушбу камералар ёрдамида қутқарувчилар ўз ишидан чалғимасдан, аҳолига ёрдам бериш тадбирлари ҳамда қутқарув жараёнларини тасвирга олишлари мумкин.
«Экшн» камера – рақамли камера ҳисобланиб, ихчам ва сифатли тасвирга олади. Ушбу камера кичик ҳажмга ва енгил вазнга эга бўлиб, у каска ва кийим-кечак, жиҳозлар ёки ҳар қандай кийим элементларига осонликча ўрнатилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди
21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди
11:45 / 14.04.2025