Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Женевада илк серияли учар автомобил тақдим қилинди
Нидерландиянинг PAL-V компанияси Женевадаги автосалонда илк серияли учар автомобил Liberty’ни тақдим қилди. Машина икки йўловчи ва 20 кг гача юк таший олади. Тахмин қилинишича, аэрокар зарур сертификатлар олингандан кейин 2019 йилда мижозларга етказила бошланади.
PAL-V Liberty куч қурилмаси сифатида иккита Rotax авиацион двигатели олинган. Моторнинг ерда юрганида қуввати 100 от кучини ташкил қилади. Машинанинг 100 км/соат тезликка эришишига 9 сония талаб этилади, максимал тезлиги 160 км/соатни ташкил қилади. Liberty ёқилғи баки тўла бўлганда 100 км га ўртача 7,6 литр ёқилғи сарфлаган ҳолда 1315 км йўл боса олади.
Машинанинг парвоз режими мотор қувватиини 200 от кучигача оширади. Машина соатига 180 км тезлик билан 3,5 минг метргача баландликда уча олади. Учар машина ҳавога кўтарилиши учун 330 метрлик тўғри йўл керак бўлади. Машина ҳавода 4,3 соат бўла олади ва 500 км масофа учиб ўта олади.
Машинага буюртма бериш учун 2,5 мингдан 25 минг долларгача депозит (версиясига кўра) киритиш лозим. Агар 10 минг ёки 25 минг доллар тўланса, етказиб беришда устуворлик ҳамда машинани бошқариш бўйича 10 та дарс олиш имконияти берилади. Аввалроқ аэрокарнинг базавий версияси нархи 299 минг долларни ташкил қилиши маълум қилинган.
PAL-V Liberty‘нинг илк модификацияси махсус Pioneer Edition версияси бўлади. Компания ҳаммаси бўлиб 90 та шундай машина ишлаб чиқармоқчи. Шундан кейин ҳамёнбопроқ Sport версияси сотувга чиқади.
Учар машиналарни яратиш билан йирик компаниялар ҳам шуғулланмоқда. Улар орасида Airbus, Boeing ва Toyota бор. Бироқ бу борада энг таниқли лойиҳалар Словакиянинг AeroMobil, Германиянинг Carplane ва АҚШнинг Terrafugia стартаплари ҳисобланади.
Мавзуга оид
23:15 / 07.03.2018
Mazda прототипи Женева моторшоусидаги энг яхши прототип деб аталди
20:20 / 07.03.2018
Ҳиндистоннинг Tata компанияси ҳашаматли электр седан тақдим қилди
23:07 / 20.02.2018
Ҳиндистоннинг Tata компанияси Европада янги моделини тақдим қилади
19:59 / 20.02.2018