Жамият | 09:00 / 08.03.2018
11409
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Artel корхонаси Ўзбекистон аёлларини Халқаро аёллар куни билан табриклайди

Фото: Artel 

8 март баҳор айёмининг энг гўзал байрамларидан биридир. Халқаро аёллар куни байрамида биз Сизга бахт ва саодат, шодлик ва қувонч, сиҳат-саломатлик ва улкан омад тилаймиз. Оилангиздан тинчлик ва ҳотиржамлик, юзингиздан эса табассум ҳеч қачон аримасин.

“Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун сиз, меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз. Айниқса, сиз, азизларинг соғлом зурриёд, баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишдаги ўрнингиз ва хизматингизни ҳеч нарса билан қиёслаб, баҳолаб бўлмайди” - деб эътироф этадилар юртимиз президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев.

Фото: Artel 

Юртимизда аёлларнинг жамиятдаги ўрни жуда ҳам катта. Замонавий  аёллар нафақат меҳрибон она, балки аъло раҳнамо, илму-фан ва ҳамда турли хил бошқа йўналишлар арбоби бўлиб фаолият кўрсатишмоқда. Юзлаб опа-сингилларимиз “Ўзбекистон фан арбоби”, “Ўзбекистон халқ шоири”, “Ўзбекистон халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон халқ артисти” сингари давлатимиз юксак фахрий унвонларига сазовор бўлганлар.  

Муҳтарам аёллар, Artel маиший техникаси сизга қулайлик ва шинамлик бахш этмоқда деган умиддамиз. Айнан Сиз бизни янада қулай, сифатли ва уй ишларида ишончли маиший техника ишлаб чиқаришга илҳомлантирасиз.

Қадрли аёллар, доимо катта қувонч ва ҳаяжон билан кутилувчи гўзаллик ва нафосат айёми билан сизларни чин дилдан табриклаймиз, барчангизга саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз.

Ҳамиша соғ-омон бўлинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид