Ўзбекистон | 09:09 / 09.03.2018
5788
2 дақиқада ўқилади

Фарғоналик педагоглар делегацияси Жанубий Кореяда бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрь кунги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда биринчи бўлиб Фарғона вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошчилигида вилоятдаги мактабгача таълим бўлими мудирлари ҳамда бир қатор мактабгача таълим муассасалари раҳбарларидан иборат делегация жорий йилнинг 20-26 февраль кунлари Жанубий Корея Республикасида сафарда бўлишди.

Фото: Фарғоналик педагоглар делегацияси

Ушбу сафар давомида ўнга яқин учрашув ўтказилиб, тажриба алмашинуви, Ўзбекистонда экспериментал тарзда болалар боғчаларини очиш, биргаликда кадрлар тайёрлаш ва илмий изланишлар олиб бориш имкониятларини ўрганиб чиқиш бўйича келишувларга эришилди. 

Фото: Фарғоналик педагоглар делегацияси

Сафар доирасида Жанубий Кореянинг қатор мактабгача таълим ва бошқа турдаги муассасаларига ташрифлар уюштирилди ва уларнинг фаолияти ўрганилди. Жумладан, боғчаларнинг ўзига хос жиҳатлари, қўлланилаётган таълим бериш услублари, молиялаштириш ва тўлов тизимлари, педагогик ходимларнинг малака даражаси ва хизмат шароитлари, озиқ-овқат ва моддий-техник таъминот ҳамда соҳаларига тегишли дастурлар ва услублар атрофлича ўрганилди.

 

Фото: Фарғоналик педагоглар делегацияси

Юқоридаги учрашувлар давомида Педагоглар фаолияти учун максимал қулай шароитларнинг яратилганилигига, педагогнинг ижодий эркинлиги, катта ҳажмдаги ҳисоботларнинг йўқлиги, давлат боғчалари педагоглари ижтимоий статусининг юқорилиги, болалар ўзларини намоён қилишлари учун яратилган ижодий муҳит, жумладан, хоналарнинг ҳатто кичик деталларигача қулай дизайни ва жиҳозлангани, улар учун бой адабиётлар ва ривожлантирувчи ўйинларнинг мавжудлиги, эрта болаликдан жамиятда ўзини тутиш ва шахсий гигиена кўникмаларини тарбия қилиш каби алоҳида жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Фарғоналик педагоглар делегацияси

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид