Спорт | 00:27 / 09.03.2018
7747
1 дақиқада ўқилади
Сноубордчи кўчки вақтида тоғдан тушишини видеога олди
Ливанлик сноубордчи Томас Крэй кўчки вақтида тоғдан тушишини видеога олди. У роликни Facebook’даги саҳифасида жойлаштирган.
France 3 Regions нашрининг хабар беришича, воқеа Француз Альпларидаги курортда юз берган. Видео спортчининг шлемида ўрнатилган камера ёрдамида тасвирга олинган.
Сноубордчини кўчкиларга қарши хавфсизлик ёстиқчаси қутқариб қолган, бироқ қурилма дарҳол ишлаб кетмаган. Спортчи ўзининг хатоларидан бири сифатида тоққа бир ўзи чиқишга қарор қилганини айтган.
Крэй одамлар сноуборд билан шуғулланиш вақтида хавфсизлик техникасига синчков эътибор беришлари мақсадида ушбу видео билан бўлишган.
Мавзуга оид
09:40 / 05.08.2024
Ҳиндистон жанубида кўчкилар қурбонлари сони 358 кишига етди
11:27 / 02.08.2024
Ҳиндистон жанубидаги кўчкилар қурбонлари сони 256 кишига етди
16:33 / 31.07.2024
Ҳиндистон жанубидаги кўчкилар оқибатида 151 киши вафот этди
08:06 / 31.07.2024