Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 1 апрелдан нақд хорижий валюта ечиб олиш мумкин бўлади
Ўзбекистонда муҳокама учун тегишли қонун лойиҳаси эълон қилинди, унда 2018 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валютани ечиб олиш механизмини татбиқ этиш кўзда тутилган.
Қонун лойиҳасига кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб жисмоний шахслар тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида, жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карточкаларига харид қилинган нақд хорижий валютани ечиб олишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, шу муддатгача чет эл валютасининг олди-сотдиси бўйича амалиётларни бажариш ва халқаро тўлов карточкаларидан маблағларни хорижий ва миллий валютадаги муддатли депозитларга ўтказишни таъминлайдиган, жисмоний шахслар ҳисобларини масофадан бошқариш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
12:21 / 17.03.2025
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди
19:08 / 12.03.2025
Қамоққа олинмаган гумонланувчиларнинг Ўзбекистондан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
11:49 / 20.06.2024