Жаҳон | 16:40 / 12.03.2018
18653
1 дақиқада ўқилади

Шварценеггер Терминатор ва Трамп ҳақидаги ҳазилни айтиб берди

Фото: Газета.Ru

Актёр, АҚШнинг Калифорния штати собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер ўзининг Терминатор қаҳрамони ва Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп ҳақидаги ҳазилни айтиб берди. Бу ҳақда Deadline хабар қилмоқда.

Шварценеггер South By Southwest фестивали меҳмонига айланган, у ерда ундан Терминатор оламидаги янги фильм ҳақида сўрашган (суратга олиш ишлари шу ёзда бўлиб ўтиши лозим).

Артистнинг ҳазил қилишича, улар Трампни сценарийга киритишга мажбур бўлишган. Шварценеггернинг сўзларига кўра, T800 роботи 2019 йилда қайтиб келиб, давлат раҳбарини қамоқдан чиқариб олишга ҳаракат қилади.

Мавзуга оид