Тошкент анжуманида «Толибон» вакиллари иштирокига аниқлик киритилди
Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган халқаро конференцияда «Толибон» ҳаракати вакиллари иштирок этмаслиги мумкин. Афғонистон масаласига бағишлаган мазкур анжуманда ҳозиргача АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жон Сулливан ва ЕИ Ташқи сиёсий масалалари раҳбари Федерика Могерини иштироки тасдиқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмат 12 март кунигача бўлган ҳолат бўйича хабар берди.
Вазирлик сайтида «Рейтер» агентлиги йўллаган саволга жавоб эълон қилинган бўлиб, унда кутилаётган халқаро конференцияда Ўзбекистон ва Афғонистон давлат раҳбарлари, АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жон Сулливан, ЕИ Ташқи сиёсий масалалари раҳбари Федерика Могерини, Афғонистон бўйича БМТнинг махсус вакили Тадамичи Ямамото иштироки дипломатик алоқалар орқали тасдиқлангани билдирилган.
Шунингдек, Тошкент конференциясида Россия, Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Покистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари иштирок этиши маълум қилинди.
ТИВ хабарида айтилишича, «Толибон» ҳаракатидан ҳалигача конференцияда иштирок этиш истагини билдирган мурожаат етиб келмаган ёки дипломатик йўллар орқали бундай хоҳиш билдирилмаган.
Мавзуга оид
22:50 / 26.09.2024
Бир қанча Ғарб давлатлари «Толибон»ни аёлларни камситгани учун судга бермоқчи
00:53 / 22.09.2024
«Толибон» Қозонда ўтказиладиган БРИКС саммитида иштирок этиш учун ариза берди
21:37 / 16.09.2024
«Толибон» Афғонистонда полиомиелитга қарши эмлаш жараёнларини тўхтатиб қўйди
16:56 / 10.09.2024