Жаҳон | 09:27 / 13.03.2018
4764
1 дақиқада ўқилади

Трамп Qualcomm’нинг сотилишини тақиқлади

Фото: AFP 2018 / Mandel Ngan

АҚШ президенти Дональд Трамп Сингапурнинг Broadcom ишлаб чиқарувчиси томонидан Американинг Qualcomm корпорациясини сотиб олиш бўйича келишувни блоклаб қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармонида айтилади.

"Qualcomm’нинг ушбу харидор томонидан эҳтимолий сотиб олиниши тақиқланади", - дейилади Трампнинг фармонида.

АҚШ президентининг билдиришича, Broadcom келишув амалга оширилганидан сўнг, “АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатларни қилиши мумкин” эканидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд.

Бундан ташқари, келажакда шундай келишувларнинг барчаси блокланади, дейилади фармонда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид