Дубай амири Ал Мақтумнинг қизи мамлакатдан қочиб кетди
Дубай амири, БАА бош вазири ва вице-президенти Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтумнинг қизи ўзи билан бирор-бир нохуш ҳодиса юз бериши эҳтимолига видео қолдирган ҳолда БААдан қочиб кетди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар бермоқда.
Малика видеода араб давлатида нормал ҳаёт кечира олмаслиги сабабли қочишга қарор қилганини маълум қилган.
Видеодаги 33 ёшли малика Латифанинг айтишича, у Ал Мақтумнинг 30 фарзандидан бири ҳисобланади. Унинг айтишича, у қочаётган сабаб туфайли унинг опаси ҳам мамлакатдан қочиб кетган: маликага танлаш имконияти берилмаган, автомобил ҳайдаш тақиқланган ва шахсий ҳаёти чеклаб қўйилган.
Маликага мамлакатдан қочишда собиқ француз жосуси ёрдам берган, деб ёзмоқда The Daily Mail. Тахминларга кўра, малика Ҳиндистоннинг жанубий соҳили яқинидаги яхтада яширинмоқда ва АҚШда сиёсий бошпана топишга уриниб кўради.
Малика соҳилдан 50 км узоқликда бўлган ҳолда, ўзининг Буюк Британияда яшовчи вакили Радх Стерлингга хабар жўнатган. Малика хабарда ташқарида шубҳали одамларни кўргани ва ўқ овозларини эшитгани сабабли ёрдам сўраган. Стерлинг Латифадан отишмани ёзиб олишни сўраган, бироқ малика унга жавоб бермаган.
Мавзуга оид
13:50 / 13.09.2024
Дубайдан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс мажбуран бекор қилинди
19:31 / 07.09.2024
Дубайда дунёдаги иккинчи энг баланд осмонўпар бино қурилмоқда
11:47 / 29.08.2024
Ўзбекистон Дубайдаги йирик бизнес вакилларини хусусийлаштириш лойиҳаларига жалб қилади
08:30 / 16.08.2024