Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чекка ва олис Жартепада янги болалар боғчаси очилди
Ургут туманидаги 62-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси негизида болалар боғчаси филиали очилди. У Тожикистон Республикаси чегарасида яқинида жойлашган Самарқанд вилояти Ургут тумани Жартепа маҳалласининг энг чекка ва олис аҳоли пунктларининг бирида жойлашган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
50 ўринга мўлжалланган ушбу муассасада таълим-тарбия ишлари "Болажон" дастури асосида олиб борилади. Болаларнинг инглиз тили бўйича бошланғич билимларни чуқур эгаллаши, уларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, тарбияланувчилар учун бадиий гимнастика, шашка ва шахмат бўйича спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Болалар боғчасида кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун имтиёзли тўлов жорий этилган.
МТМ филиали очилишида Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев иштирок этиб, у янги, шинам болалар боғчасида тўлақонли таълим-тарбия жараёни, болажонларнинг камолга етиши ва уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида барча шароитларни яратиб беришларига ишонч билдирди: «Болалар боғчаси мўъжаз Жартепа қишлоғи болажонларининг иқтидорини рўёбга чиқариш масканига айланади».


Мавзуга оид
16:21 / 07.05.2025
“Таъминотчи ҳамкорликни тўхтатгани учун” – Булунғурдаги боғчада болаларга 2 кун гўштсиз овқат берилганига изоҳ берилди
21:22 / 05.05.2025
“Қозонда 1 грамм гўшт йўқ” — Самарқанддаги давлат боғчасида болаларга гўштсиз овқат берилмоқда
16:20 / 03.05.2025
Кўза кунда эмас, кунида синади. Боғчалар болалар ҳаёти билан ўйнашмоқда
11:38 / 25.04.2025