Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузиядаги осма йўлда жиддий авария юз берди (видео+фото)
Грузиянинг Гудаури тоғ-чанғи курортидаги осма йўлда авария юз бериши оқибатида камида 11 киши турли оғирликдаги жароҳатлар олди. Воқеа 16 март куни юз берган.
Воқеа гувоҳлари юз берган ҳолатни мобил телефонларига қайд қилганлар.
Видеода осма йўлнинг ҳаракатланувчи элементлари белгилангандан анча тезроқ ҳаракатланаётгани кўриш мумкин. Бунга эса осма йўлда электр энергия ўчиб қолгани ва ўриндиқларни ушлаб турувчи тизимлар ишламай қолгани сабабли ўриндиқлар орқа йўналишда катта тезликда тушгани сабаб бўлган.
Бунинг оқибатида осма йўлдаги бир қисм одамлар ўриндиқларидан тушиб кетганлар, қолганлари эса осма йўлнинг бурилиш қисмида ҳосил бўлган ўриндиқлар уюмига бориб урилмаслик учун пастга сакрай бошлаганлар.
Осма йўл тўхтаб қолгандан кейин юқорида қолиб кетган одамлар қутқарувчиларни кутишларига тўғри келган.
Ўтган ҳафта Грузия ОАВда осма йўл ишида носозликлар кузатилаётгани маълум қилинган.
Мавзуга оид
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
23:10 / 26.10.2024
Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
21:11 / 21.10.2024
«ГРУ» ва «ФСБ» ҳакерлари Грузия ҳукумати ҳамда компанияларини кузатиб келган — Bloomberg
22:42 / 07.10.2024