Жаҳон | 21:03 / 16.03.2018
19392
1 дақиқада ўқилади

Ҳиллари Клинтон Ҳиндистонда касалхонага тушиб қолди

Фото: Reuters\Brian Snyder

АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ҳиндистонга сафари вақтида касалхонага тушиб қолди. Бу ҳақда Daily News and Analysis ҳинд портали хабар бермоқда.

Воқеа Жўдхпур шаҳрида юз берган. Портал маълумотларига кўра, Клинтон ўзи тўхтаган меҳмонхона ваннахонасида сирпаниб кетиб, билагини шикастлаб олган.

Шундан кейин Клинтон кучли оғриқдан шикоят қилган ва касалхонага етказилган. У ерда Клинтоннинг жароҳат олган жойи рентген қилинган ва билагининг суяги дарз кетгани аниқланган.

Клинтоннинг ёрдамчилари унинг АҚШдаги шифокорлари билан боғланишган. Шифокорлар жароҳат жойини таранг қилиб боғлашни маслаҳат қилишган.

Мавзуга оид