Жаҳон | 10:50 / 18.03.2018
7058
1 дақиқада ўқилади
Хитой бош вазири лавозимга қайта тасдиқланди
Хитойнинг олий қонунчилик органи (Бутунхитой халқ вакиллари йиғини) депутатлари Ли Кэцян номзодини Хитой давлат кенгаши раиси лавозимига иккинчи муддатга ҳам тасдиқлашди.
Унинг номзоди Хитой Халқ республикаси раиси Си Жинпинг томонидан илгари сурилганди.
Номзод учун яширин овоз бериш жараёни якшанба куни, Бутунхитой халқ вакиллари йиғинининг 13-чақириқ, биринчи сессияси олтинчи ялпи йиғилишида ўтказилди.
Ли Кэцян ХХР бош вазири лавозимига илк марта 2013 йил мартида Бутунхитой халқ вакиллари йиғини 12-чақириғи сессиясида тасдиқланганди.
Хитой Конституциясига кўра, бош вазир ҳукуматни 5 йиллик икки муддатда бошқариши мумкин.
Мавзуга оид
08:02 / 27.10.2023
Хитой давлат кенгашининг собиқ бош вазири Ли Кэцян вафот этди
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023