Ўзбекистон | 17:35 / 19.03.2018
11744
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда яна битта масжидни қайта қуриш ишлари бошланди

Хоразм вилояти Хонқа туманидаги «Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий» масжидининг янгидан қурилаётган биносига Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда вакиллик ходими Kun.uz'га хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур қурилиш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 27 июль кунги 970-сонли хатига асосан, вилоят ҳокимлиги билан мувофиқлаштирилган ҳолда бошлаб юборилди.

Фото: ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги
Фото: ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Масжидда қурилиш ишлари ҳомийлар ва масжид қавми томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган.

Фото: ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги
Фото: ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги
Фото: ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Маълумот учун, айни кунларда Урганч шаҳридаги «Охун бобо» масжидини ҳам қайта қуриш ишлари давом этмоқда.

Мавзуга оид