Жаҳон | 22:40 / 19.03.2018
12704
1 дақиқада ўқилади

Суриядаги мақсадига эришган Туркия энди Ироқда ҳарбий амалиёт бошлаш билан таҳдид қилмоқда

Фото: The National

Туркия исталган вақтда Ироқ Курдистонининг Синжар шаҳрида ҳарбий амалиёт бошлаши мумкин. Бундай баёнот билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған чиқди. 

Эрдўғаннинг айтишича, Анқара Бағдод билан Ироқдаги аксилтеррорчилик амалиётини муҳокама қилган. “Туркия қуролли кучлари исталган вақтда Ироқнинг Синжарида Курдистон ишчи партияси террорчиларига қарши амалиёт бошлаши мумкин”, деб эълон қилган Эрдўған. 

Эрдўғаннинг бу баёноти у Суриянинг Африни олинганини эълон қилгандан бир кун ўтиб янграган. Эрдўған террорчиларга қарши кураш Суриянинг бошқа ҳудудлари, жумладан Мюнбич, Айн ал-Араб (Кобани), Талл-Абад, Расулайн ва Қамишлида давом этишини маълум қилган.

Мавзуга оид