Жаҳон | 11:33 / 21.03.2018
13546
1 дақиқада ўқилади

Россия самолётлари Суриядаги қочқинлар лагерига авиазарба берди - ОАВ

Фото: Anadolu

Суриянинг Идлиб вилоятида Россия авиацияси авиазарбалари натижасида кўплаб оддий одамлар ҳалок бўлди ва яна 15 нафар киши жароҳат олди. Бу ҳақда Анадолу Сурия мухолифати вакили Абу Раёдага асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Хмеймим авиабазасидан ҳавога кўтарилган Россия ҳарбий-космик кучларининг Су-24 самолёти вилоят жанубидаги Хас аҳоли пунктидаги қочқинлар лагерига икки марта авиазарба берган. Қайд этилишича, ушбу ҳудуд Суриядаги кескинликдан холи зона таркибига киради.

Нашрнинг кўрсатишича, Идлиб ва Хама вилоятларидаги аҳоли пунктларига берилган авиазарбалар натижасида сўнгги ўн кун ичида 30дан ортиқ инсон ҳалок бўлди ва яна 66 киши жароҳат олди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид