Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади
Бугун, 21 март куни Наврўз байрамида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Самарқандга ташриф буюрди ва байрамни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказди.
Қўшни давлат раҳбари Ўзбекистон халқини Наврўз айёми билан табриклади.
«Бугун Наврўз, шу кунда Шавкат Миромоновичнинг таклифи билан Ўзбекистонга келдим. Бутун ўзбек халқини Наврўз байрами билан қутлайман.
Биз яқинда Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг илк маслаҳат учрашувини ўтказдик. Президентлар бирга бўлишга, савдо-сотиқни, маданиятни бирга ривожлантиришга келишдик. Аллоҳ бизни қўлласин!
Қозоқ билан ўзбек халқининг тарихи, тили, дини, борлиғи бир. Бу неча замонлардан, асрлардан бери сақланиб келмоқда. Ота-боболаримизнинг айтганларини ёдда сақлаб, бирга бўлмоғимиз керак. Бугунги қийин замонда бир-биримизга кўмакдош бўлишимиз керак», деди Қозоғистон раҳбари.
Мавзуга оид
12:33 / 22.03.2025
Дипломатлар ўзбек халқини Наврўз айёми билан табриклади
17:58 / 21.03.2025
Фото: "Янги Ўзбекистон" боғида байрам тантанаси қандай ўтди?
10:33 / 21.03.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади
23:41 / 20.03.2025