Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Думасида можаро. Журналистлар бойкот бошлади
РБК, «Лента.ру», «Дождь» телеканали, «Эхо Россия» радиостанцияси, «Коммерсантъ», Znak.com, Republic ва RTVI журналистлар томонидан жинсий зўравонликда айбланган депутат Леонид Слуцкий этика бўйича қўмита томонидан айбсиз деб топилишига жавобан бойкот эълон қилди.
Фото: Дмитрий Духанин / Коммерсантъ
Биринчи бўлиб РБК парламентдан ўнлаб журналистларини (сайт, телеканал, газета ва журнал) чақириб олди, тез орада «Эхо Москва», «Коммерсантъ» ва «Лента.ру» Слуцкий ҳамда Давлат думаси билан ҳамкорликни тўхтатди, «Лента.ру» раҳбарияти сайтдан Слуцкий ҳақидаги барча материалларни (у жинсий зўравонликда айбланганидан ташқари) ўчириб ташланишини маълум қилди.
Republic нашри эса бундан кейин ўз материалларида Давлат думаси ҳақида гап кетганида қавс ичида қуйидаги изоҳни қўшиб кетадиган бўлди: «РФнинг жинсий зўравонликни оқлайдиган давлат органи».
«Коммерсантъ» таҳририяти Дума комиссиясининг депутат Леонид Слуцкийга қарши айбловлар бўйича текширувдан кейин қабул қилган хулосасидан ҳайрон. Биз комиссияни адолатдан кўра жамоавий этикани устун кўрган деб биламиз. Умид қиламизки, бу тарихга шу ерда нуқта қўйилмайди. Лекин биз шу вақтгача ньюсмейкер сифатида биз билан ҳамкорлик қилиб келган Слуцкий билан муносабатларга нуқта қўямиз», дейилган «Коммерсантъ» баёнотида.
RTVI телеканали бош муҳаррири Алексей Пивоваров шундай деди: «RTVI раҳбарияти журналистларни думадан қайтариб олиш бўйича таҳририят билан ҳамжиҳат. Жаноб Слуцкий ўз постида қолар экан, биз бу давлат органи билан ҳамкорлик қилмаймиз».
«Эхо Москва» радиоси бош муҳаррири Алексей Венедиктов «Давлат думаси энди журналистлар учун хавфсиз жой эмаслиги»ни айтиб, «Этика комиссияси қароридан жуда хафалиги»ни айтди ва дума спикери Вячеслав Володин тавсия қилганидек, журналистларни ортга қайтарди.
7 март куни Володин журналистларга шундай деганди: «Сизлар учун думада ишлаш хавфлими? Унда касбингизни ўзгартиринг».
Znak.com нашри ҳам ўз журналистларини думага юбормаслиги ва Леонид Слуцкий ҳақида бошқа ёзмаслигини билдирган.
Март ойи бошида Слуцкий RTVI бош муҳаррири ўринбосари Екатерина Котрикадзе, «Дождь» продюсери Дарья Жук ва «Русской службы Би-би-си» мухбири Фарида Рустамова томонидан жинсий зўравонликда айбланганди. Рустамованинг сўзларига кўра, унда Слуцкий билан суҳбат аудиоси мавжуд, унда депутат журналистга уятсиз сўзлар билан маъшуқаси бўлишни таклиф қилгани акс этган.

Журналистлар думага мурожаат қилиб, чора кўришни сўрашди. Лекин парламентарийлар сайловолди кампанияси билан банд бўлиб, аудиони кўриб чиқишни ҳам исташмади ва ёпиқ эшиклар остида ўтган йиғилиш якунида комиссия «депутатнинг бадхулқлигини кўрсатадиган ҳаракатлар» қайд этилмаганини маълум қилди.
21 март куни давлат Думасида тузилган махсус комиссия йиғилиш ўтказди, унда ЛДПР депутати Слуцкийнинг ҳаракатларида ахлоқ қоидалари бузилиши билан боғлиқ ҳолат йўқлиги маълум қилинди. Эндиликда комиссия раҳбари Отари Аршба журналистларини чақириб олишини биринчи бўлиб маълум қилган РБКни комиссия аъзоларига босим ўтказишда айбламоқда.
«Биз журналистларни Думадан ортга чақириб олиш билан депутатларга босим ўтказилишига йўл қўйиб бўлмайди, деб биламиз. Бундай қарор қабул қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш керак: ҳиссиёт билан қабул қилинган қарор келгусида муаммолар туғдириши мумкин», дея Аршбанинг сўзларини келтирган ТАСС.
Комиссия аъзоларидан бири Ирина Роднина аудио расшифровкаси билан танишишга ҳам улгурмаганини тан олди, комиссия раиси Аршба бундай аудиоёзув борлигидан бехабарлигини айтди, комиссиянинг бошқа бир аъзоси Раиса Кармазина журналистлар бундай ҳолат ҳақида аввалроқ маълум қилмасдан, энди айтаётгани шубҳали эканини қўшимча қилди.
Айрим депутатлар журналистларга Думага эмас, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишни тавсия этишди.
Қўмита раҳбари Леонид Левин таҳририятларнинг бойкоти «матбуотнинг асосий функцияларидан бири - жамиятни ахборотдан хабардор қилиш - барчасидан муҳимроқлиги» ҳақидаги тамойилга тўғри келмаслигини иддао қилди. Унинг сўзларига кўра, ОАВ бундай хато қарорни эмоцияга берилган ҳолда қабул қилмоқда.
Фото: Дмитрий Духанин / Коммерсантъ
«Единая России» депутати, ўз вақтида телебошловчи бўлган Оксана Пушкина эса бойкотни қўллаб-қувватлади. У бу вазият билан боғлиқ муаммо ҳал бўлишида «қўлидан келган ишни қилиши»ни билдирди.
«Баракалла! Ўз цехим учун хурсандман», — дея қайд этди «Единой России» депутати.
Слуцкий ўзига қаратилган барча айбловларни 8 март куни фейсбукдаги постида инкор қилди ва қайсидир аёлни «қандайдир хавотирга қўйган бўлса» узр сўради. Лекин унинг бу сўзлари журналистларга эмас, умуман аёлларга қаратилганди.
Айни вақтга келиб Дума ва Слуцкийга бойкот эълон қилган нашрлар сони 20тага етди. «Говорит Москва», «Медуза», «Медиазона», «Право.ру», «Бумага», «Ведомости», «Бизнес Online», «Секрет Фирмы», «МБХ Медиа», The Village, Medialeaks ва The Bell нашрлари ҳам оммавий бойкотга қўшилган.
Бойкот иштирокчиларининг талаблари
1. Слуцкий томонидан аниқ узр сўраши;
2. Комиссия жинсий зўравонлик бўйича шикоятни қайтадан кўриб чиқиши;
3. Ҳолат бўйича янги текширув ўтказилиши;
4. Слуцкийнинг ҳаракатлари ҳамкасб депутатлари томонидан қораланиши;
5. Слуцкийнинг Думадан кетиши.
Мавзуга оид
16:35 / 25.05.2025
АҚШ ҳукумати Пентагондаги журналистлар фаолиятини чеклади
18:39 / 17.02.2025
Илон Маскнинг DOGE раҳбари лавозимидаги фаолияти сабаб Tesla’га қарши бойкот бошланди
21:26 / 12.12.2024
«Чегара билмас мухбирлар»: 2024 йилда дунёда 54 нафар журналист ўлдирилди
21:22 / 17.10.2024