Фан-техника | 11:10 / 22.03.2018
4530
1 дақиқада ўқилади

Twitter’нинг ахборот хавфсизлиги бўйича директори ишдан кетмоқда

Фото: Depositphotos

Twitter компаниясининг ахборот хавфсизлиги бўйича директори Майкл Коатс ўз лавозимидан кетмоқда. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.

«Twitter ажойиб саёҳатга айланди, бироқ бир неча ҳафта муқаддам айтганимдек, менинг вақтим якунига етди. Ишончим комилки, мендан сўнг ажойиб жамоа қолмоқда, у хавфсизликни таъминлаб беради», - дея маълум қилди Коатс.

Аввалроқ, Twitter ўз платформасида криптовалюталар ҳамда ICO рекламасига тақиқ киритмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Мавзуга оид