Жаҳон | 08:53 / 23.03.2018
10738
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқдаги қатор давлатлар россиялик дипломатларни чиқариб юбориш масаласини кўриб чиқяпти

Фото: Reuters

Европа иттифоқидаги баъзи давлатлар ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши бўйича иш туфайли россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» манбага асосан хабар берди.

Манбанинг сўзларига кўра, Евроиттифоқдаги баъзи давлатлар россиялик 23 нафар дипломатни чиқариб юборган Британия каби иш кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия ҳукумати Европадаги иттифоқчиларни россиялик дипломатларни чиқариб юборишга кўндирмоқчи экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид