Жаҳон | 07:51 / 24.03.2018
18630
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқнинг нечта давлати россиялик дипломатларни чиқариб юборишга тайёрлиги ҳисоблаб чиқилди

Фото: Reuters

Европа иттифоқининг 20га яқин давлати ва АҚШ ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши юз бергани туфайли россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориши мумкин. Бу ҳақда The Times газетаси хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, россиялик дипломатларни чиқариб юборишда Франция, Германия, Польша, Ирландия, Нидерландия, Эстония, Латвия, Литва, Болгария, Чехия ва Дания иштирок этиши мумкин; эҳтимолий 20 давлат рўйхатидан бўлган бошқа мамлакатлар номи нашр томонидан келтирилмаган.

Шунингдек таъкидланишича, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй пайшанба, 22 март куни Франция, Германия, Литва ҳамда Ирландия вакиллари билан тўрт соатлик музокаралар ўтказди, унинг давомида сиёсатчилар Солсберида Скрипаль заҳарланишига «қатъий жавоб» қайтариш борасида фикр алмашди.

Нашрдан таъкидлашларича, дипломатларни чиқариб юбориш душанба, 26 мартдан бошланиши мумкин.

Мавзуга оид