Жамият | 15:10 / 24.03.2018
150467
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда сохта милиция майори қўлга олинди

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

2018 йил 21 март куни Самарқанд шаҳрига киришда Наврўз байрами муносабати билан вақтинча ташкил этилган «Тўсиқ» постида  «Синдор» исмли шахс ички ишлар органи ходимларининг тасдиқланган намунадаги махсус формали кийим-бошини кийиб ва махсус майор унвонини тақиб олиб, ЙПХ ходимига қўпол ва буйруқ оҳангида ўзини ИИБ ходими деб таништириб, Ички ишлар органлари ходимларига хос бўлмаган хатти-ҳаракатларни содир этганда, шу ерда хизматни олиб бораётган ИИБ ходимлари, унинг ҳаракатларидан шубҳаланиб, текшириб кўришганда, бу шахс аслида ИИБ ходими эмаслигини аниқланган. Бу ҳақда Kun.uz’га Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Текширувлар давомида, ушбу «сохта майор»нинг шахси ўрганилганда, у Каттақўрғон тумани Яви маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, оилали, икки нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Хушматов Синдор Бахтиёрович эканлиги аниқланди.

Ҳозирда вилоят ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ
Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

Агар Хушматов Синдор Бахтиёрович ўзини ИИБ ходими деб таништириб, ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни фирибгарлик, товламачилик ёки бошқа жиноят содир этганлиги борасида маълумотга эга бўлсангиз, тезда Самарқанд вилоят ИИБнинг қуйидаги ишонч телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз.

Телефонлар: +998 (66) 233-11-11; +998 (97) 390-00-19:

Сизнинг хабарингиз жиноят учун жавобгарликни таъминлашга хизмат қилишини унутманг! 

Мавзуга оид