Жаҳон | 00:00 / 24.03.2018
9024
2 дақиқада ўқилади

Савченко 2 ой муддатга ҳибс қилинди

© РИА Новости / Стрингер

Киевдаги Шевченковский район суди Олий рада депутати Надежда Савченко учун икки ой муддатга қамоққа олиш чораси тайинлади. Бу ҳақда Риа Новости агентлиги хабар бермоқда.

«Савченко суд залида ҳибсга олинди. Савченкони қамоқда ушлаб туриш муддати 59 кун, 20 майгача», дея маълум қилган ушбу суд иши бўйича судья Евгений Сидоров.

Гумонланувчининг ҳимояси шикоят қилмоқчи. Депутатнинг адвокати Виктор Чевгуз суд қарорини «иш материалларига мутаносиб эмас ва объективликдан йироқ» дея баҳолаган.

Суд мажлисида Савченко ўзининг айбдор эмаслиги ҳақида гапирган.

«Ҳеч қандай жиноят бўлмаган. Бу айбловга исбот ҳам йўқ. Менинг ишим сиёсийлашган», деган Савченко судья ўзига сўз берганида.

У шунингдек очлик эълон қилди.

Бундан ташқари, у ўз вақтида Украина ҳукумати учун «рамз» бўлгани, эндиликда «кераксизга чиқарилгани» ҳақида фикр билдирган.

Муҳаббатдан нафратгача 2 йил: Савченконинг давлат тўнтариши бўйича сценарийси

Мавзуга оид