Жаҳон | 13:50 / 25.03.2018
4620
2 дақиқада ўқилади

Tesla Австралияга электр энергиясининг муайян қисмини бепул етказиб беради

Tesla Австралияга электр энергиясининг 30 фоиздан 40 фоизгачасини бепул етказиб берди, чунки унинг аккумуляторлари ҳаддан ташқари тез ишлайди. Австралия электр энергия оператори (Australian Energy Market Operator, AEMO) электр энергиясининг ҳаммасини ҳисобга олишга улгурмаяпти. Бу ҳақида компания Sydney Morning Herald нашрига маълум қилди

Tesla Powerpack батареялари Австралияда захирадаги электр энергия манбалари сифатида қўлланилади, генераторлар қандайдир сабабларга кўра ишламай қолса ёки талабга жавоб бера олмаса, Tesla Powerpack аккумуляторларидан фойдаланилади. Австралия стандартларига кўра, электр ўчириб қўйилган тақдирда, энергетик компаниялар 6 сониядан 5 дақиқагача бўлган вақт орасида уни тармоққа қайтариши керак бўлади.

Фото: David Mariuz /Tesla

Талаблар қазиб олинувчи генераторларга мўлжалланган, уларнинг иш бошлаши учун эса вақт керак, хусусиятлар эса энергия манбалари имкониятларини ҳисобга олмайди. Tesla'да компания батареялари керагидан тезроқ (атиги 200 миллисонияда) реакция қилишини таъкидлашмоқда. 

Батареяларда доимо энергия мавжуд бўлади ва компания шунчаки уни тармоққа етказиш мақсадида ёқади. Шу тариқа 200 миллисониядан 6 сониягача вақт оралиғида йўлланган электр энергияси Австралия оператори рўйхатдан ўтказишга улгуриши учун "ҳаддан ташқари тез".

Фото: David Mariuz /Tesla

Hornsdale Power Reserve марказидаги батареялар мавжуд AEMO техник хусусиятлари сабаб 30 фоиздан 40 фоизгача бўлган хизматларни бепул етказиб бермоқда.
Tesla вакили

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид