Light | 09:30 / 25.03.2018
22352
2 дақиқада ўқилади

Зулматни лаънатлагандан кўра, битта шам ёққан афзал

Дунёда яшаётган миллатлар турлича, уларнинг маданияти ҳам, урф-одатлари ҳам ўзига хос. Қуйида келтирилаётган мақоллар ҳам турли миллат вакилларининг асрлар оша сақланиб келаётган халқ оғзаки ижоди намуналаридир. 

1.  Айрилмагин элингдан, қувват кетар белингдан. (Ўзбекистон)

2.  Зулматни лаънатлагандан кўра, битта шам ёққан афзал. (Хитой)

3.  Етти марта йиқилдингми, саккизинчи марта ҳам тур. (Япония)

4.  Ақли ва саховати камлигидан ҳали ҳеч ким нолимаган. (Исроил)

5.  Қайта-қайта уринадиганлар жуда кам. (Германия)

6.  Билмаслик уят эмас, билмай қолиб кетиш уят. (Россия)

7.  Денгизда орқага қайта олишингизнинг ҳисобини олиб сузинг. (Дания)

8.  Агар сен манзилинга тез бормоқчи бўлсанг ёлғиз бор, агар узоқ манзилни кўзлаган бўлсанг шерик топ. (Африка)

9.  Сўзларни сифати муҳим, сони эмас. (Исроил)

10.  Куч ишлатадиган киши фикрлашдан қўрқади. (Кения)

11.  Минг марта ўлча, бир марта кес. (Туркия)

12.  Шўрва таъмини қошиқ, донолик таъмини нодон билмайди. (Уэльс)

13.  Энг чиройли анжирда қуртлар бўлиши мумкин. (Зулу халқлари)

14.  Ўзингни ўзгартир, тақдир ҳам ўзгаради. (Португалия)

15.  Сенга ғийбат қиладиган сени ҳам ғийбат қилади. (Испания)

16.  Бўлишилган бахт икки марта кўп, бўлишилган дард икки марта кам. (Швеция)

17.  Филлар жангидан кўпроқ қумурсқалар зарар кўради. (Таиланд)

18.  Индамас нодонни доно деб ўйлайдилар. (Англия)

19.  Эришишдан аввал мақсад ва ҳаракат бўлади. (Греция)

20.  Балиқ берсанг бир кун тўяди, балиқ тутишни ўргатсанг бир умр. (Хитой)

Мавзуга оид