Жаҳон | 22:50 / 26.03.2018
4698
1 дақиқада ўқилади

Беларусда барча савдо марказларини ёнғин хавфсизлигига текшириш буюрилди

Фото: Reuters/Mohamed Nureldin Abdallah

Беларусь президенти Александр Лукашенко фавқулодда вазиятлар вазирлигига республикадаги барча савдо марказларининг ёнғин хавфсизлигига мувофиқлигини текшириш топшириғини берди. Унинг бу топшириғи Россиянинг Кемерово шаҳридаги “Зимняя вишня” савдо марказида юз берган йирик ёнғин билан боғланган.

“Давлат раҳбари фавқулодда вазиятлар вазирлигига комплекс режа тузиб, ой охиригача савдо марказларини текширишни ташкиллаштириш топшириғини берди”, деб айтган вазирлик раҳбари Василий Вашенко.

Унинг айтишича, биринчи навбатда объектларда хавфсизликни, фавқулодда вазият вақтида эвакуация йўлларини таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

“Шубҳасиз, бунга жиддий ёндашиш лозим, чунки биз Кемероводаги ёнғин каби фожиаларнинг бизда бўлишига йўл қўя олмаймиз”, деб таъкидлаб ўтган Вашенко.

Мавзуга оид