Жаҳон | 17:24 / 26.03.2018
5707
1 дақиқада ўқилади

Исроил АҚШдан 2018 йилда РҚМ учун 705 млн доллар олади

Фото: Reuters

АҚШ конгресси Исроилга ракеталарга қарши мудофаа тизимлари учун 705 млн доллар ажратиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерманга таянган ҳолда хабар бермоқда.

«Мен АҚШ конгресси ракеталарга қарши мудофаа учун рекорд миқдорда – 2018 йилда 705 млн доллар ажратиш ҳақидаги қарорни тасдиқлаганини эълон қилишдан хурсандман», - дея маълум қилди Либерман.

Таъкидланишича, пуллар Iron Dome, David's Sling ва Arrow-3 тизимларига сарфланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид