Жамият | 13:08 / 27.03.2018
24062
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар ходимининг мажбуриятлари қандай?

Адлия вазирлигининг ахборот хизмати ички ишлар ходимининг мажбуриятлари ҳақида маълумот берди.

Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида: 

ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши;

фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши;

мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;

фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.

Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.

Мавзуга оид