Фото: Ўзбекистон шимолида мудофаа жангини ташкил этиш бўйича машғулотлар ўтказилди
Қорақалпоғистондаги саҳрода куч тузилмалари ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистондаги ҳарбий полигонда Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
«Миллий армиямизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан бири бу – қўшинлар ҳамкорлигидир. Яъни мамлакатимиздаги куч тузилмалар билан биргаликда турли ўқув машқларни ўтказиш орқали бўлинмаларнинг жипсликдаги ҳаракатини ошириш, ўзаро тажриба ва малака алмашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шундай ўқув машқларидан бири, яъни мудофаа жангини ташкил этиш бўйича мажмуавий тактик ўқуви ҳамда куч тузилмалари ҳамкорлигидаги махсус тактик ўқувлар мамлакатимиз шимолида ўтказилди», дейилади мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Вазирлик матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, мажмуавий тактик ўқув чегара қўшинлари бўлинмаларининг жанговар навбатчиликни ўташ вақтида тўғридан тўғри шартли террорчилар ҳужумини қайтариши бўйича амалий ҳаракатлар билан бошланган.
Шунингдек, тадбирда шартли равишда темирйўл транспортида ҳамда кўп қаватли бинода гаровга олинганларни озод этиш, блокпостга қилинган ҳужумни ҳамкорликда қайтариш, мерганлар жуфтлиги ҳаракати ҳамда аҳоли яшаш пунктида шартли душманни яксон қилиш бўйича махсус ҳаракатлар намойиш этилди.
Ўқувларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Ўринбоев, Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, ҳарбий округлар вакиллари, ҳудуддаги куч тузилмалари мансабдорлари кузатиб борди. Машғулотлар якунида меҳмонлар ҳарбий округда мавжуд бўлган замонавий техника ҳамда полигон ҳудудида янгидан барпо этилган экстремал шароитларда яшовчанлик шаҳарчаси билан танишишди.
Мавзуга оид
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
17:05 / 14.08.2024