Спорт | 16:14 / 27.03.2018
12089
1 дақиқада ўқилади

Равшан Эрматов бошқа қитъа чемпионлар лигаси 1/2 финалида ҳакамлик қилади

ФИФА рефериси Равшан Эрматов КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси доирасида «Америка ФК» (Мексика) ва «Торонто» (Канада) клублари ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқариб боради. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, Эрматовга учрашувда қанот ҳакамлари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради.

Қайд қилинишча, аслида Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар 3 апрель куни Осиё Чемпионлар лигаси доирасида  «Шангҳай Шенҳуа» (Хитой) – «Кашима Антлерс» (Япония) учрашувига тайинланганди. Бироқ бу тайинлов ФИФА томонидан алмаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов ЖЧ-2018ни бошқариши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатидан ўрин олган. Якуний рўйхат тез орада эълон қилиниши режалаштирилган.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид