Спорт | 07:25 / 13.09.2023
23779
2 дақиқада ўқилади

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон КОНКАКАФ чемпиони Мексика билан жанговар дуранг қайд этди

Ўзбекистон миллий жамоаси АҚШдаги иккинчи ўртоқлик ўйинини КОНКАКАФ чемпиони Мексикага қарши ўтказиб, голларга бой баҳсда дурангга эришди. 

Фото: ЎФА

Биринчи бўлимда Бобур Абдуҳолиқов боши билан, Азиз Турғунбоев қарши ҳужумда тўп киритди. 90+2-дақиқада эса Отабек Шукуров жаримадан супергол уриб, ҳисобнинг 3:3 бўлишини таъминлади. Рақиблардан ҳимоядаги хатолардан фойдаланган Раул Хименес дублга эришди, Уриэль Антуна ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец жамоаси океанортидаги дастлабки ўртоқлик беллашувида мезбон АҚШга йирик ҳисобда (0:3) ютқазганди.

Ўртоқлик ўйини
Мексика — Ўзбекистон 3:3

13 сентябр. Атланта. «Мерседес-Бенц» стадиони
Голлар: Рауль Хименес (21, 80), Уриэль Антуна (88) — Бобур Абдуҳолиқов (18), Азиз Турғунбоев (45+1), Отабек Шукуров (90+2). 
Мексика — Очоа, К.Альварес, Васкес, Сепулведа, Ангуло (Гальярдо, 46), Э.Альварес (Ромо, 58), Родригес, Пинеда (Кортизо, 46), Ҳуэрта, Альварадо (Антуна, 58), Хименес.
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Фаррух Сайфиев, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов (Аброр Исмоилов, 77), Азиз Турғунбоев, Умар Эшмуродов, Абдулла Абдуллаев, Бобур Абдуҳолиқов (Остон Ўрунов, 70) Дилшод Саитов (Шерзод Насруллаев, 46) Ҳусниддин Алиқулов.
Огоҳлантиришлар: (26), Алиқулов (38), Сепулведа (54), Кортизо (76), Насруллаев (87).

Мавзуга оид