Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Зимняя вишня”даги ходимлар болаларни ёнғин вақтида ташлаб қочишган – Бастрикин
Кемеровода кўплаб қурбонларга олиб келган ёнғин юз берган “Зимняя вишня” савдо марказида ишловчи ходимлар ёнғин чиққан вақтда у ерга ташриф буюрган болалар ва ота-оналарни ташлаб бинодан қочиб чиқишган. Жумладан, одамлар кинозалларда ёпиқ ҳолда қолиб кетганлар. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путинга унинг Кемеровога ташрифи вақтида Россия тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин маълум қилган.
Бастрикиннинг айтишича, марказда шунингдек 19 мартдан бери сигнализация ишламаган. У фожианинг эҳтимолий сабаблари орасида электр симларнинг қисқа туташуви оқибатида ёнғин чиққан бўлиши мумкинлигини айтган. “Ёки бу биз энг кам ишонаётган фараз – очиқ оловни қўллаш бўлиши мумкин”, деб айтган Бастрикин.
Тергов қўмитаси раҳбарининг айтишича, айни вақтда тергов савдо маркази маъмурияти орасидан айбдорларни, бинодаги хавфсизликка жавоб берган ва кинозаллардаги эшикларни ёпиб қўйганларни аниқлаштирмоқда.
Аввалроқ тергов доирасида 5 киши, жумладан ёнғин вақтида ёнғин сигнализациясини ўчириб қўйган қўриқчи ушлангани маълум қилинганди.
“Ходимларнинг асосий қисми қочган. Улар болалар ва ота-оналарни ўз ҳолига ташлаб кетганлар. Хавфсизликка, эвакуацияга жавоб берган ишчиларнинг ўзи биринчи бўлиб қочиб қолган. У ерда савдо маркази ходимлари орасидан деярли бирорта қурбон йўқ”, деб таъкидлаб ўтган Бастрикин.
Охирги расмий маълумотларга кўра, 25 мартда юз берган ёнғинда 64 киши, жумладан 41 бола ҳалок бўлган. Айни вақтда 25 қурбоннинг шахси ўрнатилган.
Мавзуга оид
12:26 / 06.06.2024
Кемеровода трамвайлар тўқнашуви: бир киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди
13:46 / 20.11.2023
Россияда Кемерово вилояти собиқ губернатори Омон Тулеев вафот этди
09:13 / 05.09.2023
Кемеровода Усмон Носир ҳайкали очилди
13:17 / 24.12.2022