Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат департаменти Россияни “денгиз маxлуқи”га қиёслади
Вашингтонда АҚШ ва Россия дипломатларининг навбатдаги сиртдан бир-бирини айблашлари кузатилди. Бунга давлат департаментининг Россияни денгиз тубидан чиққан маҳлуққа қиёслагани сабаб бўлди. Россия элчихонаси бунга жавобан нацистлар ташвиқотини ёдга олишди.
Гап шундаки, давлат департаменти расмий вакили Ҳезер Науэрт доимий брифинглардан бирида Россияни денгиз маҳлуқига таққослаган. Брифинг чоғида Ассошиэйтед Пресс журналисти Мэтт Ли Россиянинг 60 дипломати чиқариб юборилганидан сўнг, Америкадаги бўлажак сайловлар хавфсиз бўладими, деган савол билан мурожат қилган.
"Биз бунинг натижасида АҚШдаги сайловлар хавфсиз бўлади, дея олмаймиз. Россиянинг узун қўллари, кўплаб тутқичлари бор. Бизнингча, улар биздаги ва бошқа мамлакатлардаги сайловларга қизиқишни давом эттиради", — деган Науэрт.
Ҳайратланган журналистнинг қайта саволига давлат департаменти расмийси "у денгиз остидан чиққан маxлуқдир", дея жавоб қайтарган.
Россия элчихонаси ўз навбатида Twitter саҳифасида "Бугун биз давлат департаментининг расмий вакили ижросидаги "Катта болшевизмга қарши томоша"га гувоҳ бўлдик" дея ёзди.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда россиялик собиқ жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланганидан сўнг, Ғарб мамлакатлари ва Россия ўртасидаги дипломатик муносабатлар таранглашмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025