Жамият | 21:44 / 28.03.2018
9435
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг савдо-кўнгилочар марказларида ёнғин хавфсизлиги машғулотлари бошланди

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарорига асосан, 28 мартда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари Тошкентдаги 4 та савдо-кўнгилочар марказлари: Next, Samarqand Darvoza, Mega Planet ва Magnit’да марказлар ходимларини ёнғин вақтидаги ҳаракатларга, ёнғин ўчоқларини бартараф этишга ўргатиш ва фуқароларни шошилинч эвакуация қилиш чораларини машқ қилиш бўйича амалий машғулотлар ўтказдилар. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Россиянинг Кемерово шаҳридаги “Зимняя вишня” савдо-кўнгилочар марказида юз берган ва кўплаб қурбонларга олиб келган йирик ёнғиндан кейин Тошкент ҳокимияти ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги комиссияси савдо-кўнгилочар марказлар раҳбариятларига ёнғин-профилактика кўриги ўтказиш таклифини билдирган.

Мавзуга оид