Жамият | 16:10 / 30.03.2018
75852
1 дақиқада ўқилади

Яна бир боғча тарбиячиси болаларни ураётгани видеоси тарқалди

Бугун, 30 март куни интернетда Ўзбекистондаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида боғча тарбиячиси болаларга қўл кўтараётгани тасвирланган видеоёзув тарқалди.

Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати берган изоҳда вазирлик ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошлагани айтилган. Вазирлик ҳозирча ушбу видео қачон, қаерда, қайси болалар боғчасида олинганини аниқлай олмади.

«Мактабгача таълим вазирлиги ушбу ҳолатни ўз назоратига олиб, тезкор ишчи гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилади.

Текширув якунлари билан аниқланган ҳар бир ҳолат бўйича Мактабгача таълим вазирлиги жамоатчиликни хабардор қилиб боради», дейилади изоҳда.

Бунгача ҳам интернетда бир неча марта боғча тарбиячилари болаларни қаттиққўллик билан тарбиялаётгани тасвирлари тарқалган, вазирлик ва тегишли идоралар шу асосда тегишли чораларни кўришганди.

Мавзуга оид